

37 ёшли ярим ҳимоячининг фикрича, терма жамоанинг ДНКси "Реал"ники билан бир хил.
"Хорватиянинг ДНКсини "Реал" билан бир хил дейиш мумкин. Биз ҳар доим охиригача борамиз ва ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Демак, ҳа, улар бир хил", – деди Модрич.
Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
14-куни бўлиб ўтадиган иккинчи ярим финалда Марокаш ва Франция тўқнаш келади.



