

«Қачон фаолиятимни якунлашимни ҳали билмайман. Барчаси жисмоний ҳолатимга боғлиқ. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман ва ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман. Мени ёшимга эмас, балки ўйинимни муҳокама қилишларини истайман», — деди Модрич.
Хорватиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 8 та голли узатма бор.



