

Ўз уйида ҳаракат қиладиган "Нью-Йорк Сити" 50 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Брюс Арена бошқараётган "Нью-Инглэнд" эса нью-йоркликлардан 11 очко кам жамғарган ҳолда 6-ўринда. Яна шуни таькидлаб ўтиш жоизки, "Нью-Йорк Сити" ҳисобида битта қолдирилган ўйин бор.
Ўртамиёна ва аутсайдер жанги
Турнир жадвалининг энг қуйи поғонасини банд этиб турган "Цинциннати" ўз майдонида олдинги турда ўзидан бир поғона тепада турган "Нью-Инглэнд" билан дурангга имзо чеккан "Торонто"га қарши баҳс олиб боради.
Юлдузларга эга бўлган жамоалар тўқнашуви
Ғарбий зонада этакчиликни ўз қўлига олган "Лос-Анжелес" шарқда сўнгги поғоналарда бораётган "Орландо Сити" билан ўйнайди. Ушбу ўйин қизиқарли кечиши кутилмоқда. Чунки, вақтида "Манчестер Юнайтед" сафида порлаган португалиялик вингер Луиш Нани айни пайтда, "Орландо Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда. "Лос-Анжелес"нинг эса жорий мавсумда фантастик самарадорликни намойиш этаётган Европада етарлича тажриба орттирган Карлос Веладек ҳужумчиси бор.
"Колорадо" ва "Сиетл Саундрес" қарама-қаршилиги
Мусобақа жадвалида пешқадамлар қаторида дадил одимлаётган "Сиетл Саундрес" оҳирги пайтларда омади юришмаётган "Колорадо" меҳмони бўлади. Бу ўйинда, етакчига қийин бўлиши аниқ. Сабаби, мезбонлар дарвозасини Англия Премьер-лигаси ўйинларида тобланган кипер Тим Ховард қўриқлайди.
Турга якун ясаб берувчи ажойиб тўқнашув
Турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган клублар 3 очко учун курашишади. Ҳозирда, "Портленд Тимберс" 40, "Спортинг Канзас-Сити" эса 37 очкога эга. Ушбу учрашувда муҳлисларни ҳақиқий жанг кутмоқда. Тўғри, мезбонлар захирасида битта ўйин бор. Шундай бўлсада, иккала жамоа ҳам ғалаба йўлида бор имкониятларини ишга солишади.
MLS тўпурарлари:
27
Карлос Вела (Лос-Анджелес)
23
Хосеф Мартинес (Атланта)
Златан Ибрагимович (ЛА Гэлакси)
14
Диего Росси (Лос-Анджелес)
Эбер (Нью-Йорк Сити)
13
Каспер Пржибилко (Филадельфия)
Крис Вондоловски (Сан-Хосе)
Хондамир Ҳакимов тайёрлади



