"Mixed zone". Муҳаммад-Сафо Фозилов: "Ёқимли. Ҳаммаси тушга ўхшайди"

Iskandarov Abdulaziz
30 июн 2022
"Бунёдкор" Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор"ни сафарда енгди (3:2).

Учрашувни "қалдирғочлар"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Муҳаммад-Сафо Фозилов ҳам асосий таркибда бошлади. Ўйиндан кейин унинг фикрлари билан қизиқдик: 

"Мен учун унутилмас ўйин бўлди. Ўтган турда "Бунёдкор" либоси билан дебют қилгандим. Бугун Тошкент дербисида ўйнадим. Жуда ҳам ёқимли".



— Мавсумни ўринбосарлар сафида бошлаган эдингиз. Бирдан асосий жамоага қўшилиш қийин бўлмадими?

— Йўқ, футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам яхши кутиб олди. Бу ерда муҳитга мослашиш анча осон бўлди. Жамоа жуда аҳил.

— 1 ой олдин асосий таркибда тушиб, "Пахтакор"ни ютиш ҳақида ўйлар олармидингиз?

— Асло. Мен ўринбосарлар сафида эдим. Виктор Карпенко ўртоқлик ўйинларида мени кузатиб, ўз жамоасига чақириб олди. Лекин асосий таркибдан жой беришини сира кутамагандим. Ҳаммаси тушга ўхшаяпти.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia