Михайлович: "Раньерига хайкал қўйиш керак, футболда миннатдорчилик йўқ"

Aslanov Jasurbek
26 фев 2017
"Торино" бош мураббийи Синиша Михайлович Клаудио Раньерининг "Лестер Сити"дан ҳайдалиши борасида фикр билдирди.

"Афсуски, баъзи мамлакатлар футболида миннатдорчилик йўқ. Клаудиони дўстим ва ажойиб мураббий деб ҳисоблайман. Унга ҳайкал қўйишлари керак.

Футболчиларнинг бу ишни қилгани ҳайратланарли. Улар умуман мураббийсиз ўйнашлари лозим. Кўрамиз, бу уларга ёқармикан" - дейди Михайлович.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia