

Ушбу баҳсдан сўнг Наумов ўз фикрларини билдирди.
"Бунёдкор" жамоасига қарши чиройли ва қийин учрашувни ўтказдик. Рақиб жамоага қараганда бизда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар бўлди. Афсуски улардан унумли фойдалана ололмадик. Рақиблар дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг ҳимоядаги хато туфайли ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Ғалабага тенг дуранг бўлди", - дейди Михаил Наумов



