

"Ўйлайманки, икки томон ҳам тўғри қарор қабул қилди. Тимо "Челси"нинг услубига мос тушади. Ўйлайманки, у Лондон жамоасида кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлади ва бу Тимо учун муҳим.
АПЛ жуда фарқ қилади, ҳакамлар камроқ ҳуштак чалиб, кўпроқ ўйнашга беришади ва бу ҳужумчилар учун муҳимдир. Бу ердаги футбол якка курашларга бойдир. Асосийси, Вернер бунга тезроқ мослашади.
У кучли ва тезкор ўйинчи, якка курашларда ҳам жуда яхши, шу сабаб тезроқ мослашишини айтмоқдаман", - дейди Баллак.



