Кеча, 8 октябрь куни Миср терма жамоаси Конгони мағлуб этиб (2:1), 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Баҳснинг сўнгги дақиқаларида ҳакам Конго дарвозаси томон пенальти белгилади. Муҳаммад Салах ушбу стандартдан унумли фойдаланиб, ўз ватанини мундиалга олиб чиқди. Мисрлик шарҳловчи эса ушбу онларни кўзда ёш билан қарши олди.