Мишел Платини: “Ҳакамлар ўз кучларига таянишлари керак, технология ёрдамига эмас”

Tolibjon Qosimov
30 авг 2013, 15:17
УЕФА президенти Мишель Платини яна бир карра футболдаги такрорий видеога қарши чиқди.

- Мен бир неча маротаба футболда қанақадир технологияларни ишлатишга қарши чиққанман. Энди ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлайдиган тизимни ҳам йўлга қўйишмоқчи ва шунга ўхшаш бошқа тизимларни ҳам қўллашмоқчи. Ҳакамнинг техник тизимлардан ёрдам кутиши нотўғри иш. Ҳакамлар ўз кучларига таянган ҳолда ўйинни бошқаришлари керак, - дейди УЕФА президенти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru