UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  2 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  47 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  8 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди" Янгиликлар

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди"

Суперлиганинг 2022 йилдаги мавсуми якунига етди. Фарғонанинг "Нефтчи" 9-ўринни қўлга киритди.

Хўш, якунланган мавсум жамоа етакчи аъзоси Мирзоҳид Ғофуровда қандай таассурот қолдирди. Футболчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Якунланган мавсум ҳақида гапирсак, шахсан чемпионат баҳслари олдинги мавсумларга қараганда бошқача ўтди. Айтайлик, мен ҳам мавсумни ўзим учун янги жамоада бошлаганим билан айтса бўлади. Шунингдек, ҳамма гувоҳ бўлдики, мавсумни интригаси сўнгги турларга қадар сақланиб турди. Нафақат чемпионлик учун ҳам ва қуйи лигага тушиб кетмасликка ҳам кураш қизғин давом этди.

Жамоамиз мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни истаганди. Айтайлик, мақсадларга яраша тайёргарлик олиб борилган эди. Селекция ишлари ҳам яхши бўлганди. Назаримда бу йилги йиғилган янги жамоага кўпррқ омад етишмади. Лекин бу футбол кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

Мен бирор-бир баҳсни оғир ва енгил ўйинлар тоифасига ажратмаган бўлардим. Чунки нафақат бизда балки умумий чемпионатимизни ҳар бир уйини муросасиз ва курашларга бой ўтди деб ўйлайман.

"Нефтчи"даги келажагим? Тўғриси, олдимда таклифлар бор,  буни яширмайман. Лекин кейинги фаолиятимни қаерда давом эттиришим тўғрисидаги қарорни оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, кейин бир тўхтамга келаман", - дея сўзларини якунлади Ғофуров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика