Миржамол Қосимов: "Шу чемпионатдан сўнг тўхтаб қолмоқчи эмасман"

Narzulla Saydullayev
19 июн 2015
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядан қайтиб келди. Футболчиларимиз сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Қўлимиздан келгунича ҳаракат қилдик. Хотирамизда қоладиган энг ажойиб кунлар мана шу жаҳон чемпионатида ўтди. Қониқарли иштирок этган ҳолда, юзимиз ёруғ бўлиб келди деб ўймайман. Футболчиларни кўпчилигида ҳар қанча яхши ўйин кўрсатса ҳам ўзидан кўнгли тўлмайди. Мен ҳам энди бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Энди фақат ўсишга ҳаракат қилиш керак. Барча-барчамиз кўрсатган жамоавий ўйинимиз ва натижадан қониқдик деб айтсам бўлади"

"Биз бундан узоқроққа боришни кўзлаган эдик. Сенегал билан ўйинда бизга омад етишмади. Доим олдимизга энг юқори марра қўйилади ва шунга ҳаракат қиламиз", - дейди Миржамол Қосимов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia