Миржалол Қосимов ПФЛнинг 3та ўйинини стадиондан туриб кузатади

Aziz Tukhtamuradov
5 апр 2014
Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев ўз Твиттерида хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, терма жамоамиз устози Олий Лиганинг 4-тури доирасидаги "Олмалиқ" - "Андижон", "Навбаҳор" - "Насаф", шунингдек,  "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувларини стадиондан туриб бевосита томоша қилади.

Бу учрашувларда Миржалол Қисимов терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечиради.

Ўйинлар 5, 6 ва 7-апрель кунлари бўлиб ўтади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia