Миржамол Қосимов: "Ҳар сафар "Насаф" жамоасига қарши ўйинлар қийин бўлиб келган"

Кеча Суперлига 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз уйида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув якунланганидан сўнг "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Миржамол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар сафар "Насаф" жамоасига қарши ўйинлар қийин бўлиб келган. Шунча мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлагани учун уларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг кўмагида биз ғалаба қозондик. Бундан аввал кетма-кет 3та ўйинда мағлуб бўлдик. Биз фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. "Насаф" жамоаси ҳар доим илиқ таассурот қолдирган. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамовий ўйин эвазига қўлга киритилди", - дейди Миржамол Қосимов



Манба: championat.asia