UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  1 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  20 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  39 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Миржалол Қосимов: “VAR йўқлиги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйламайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “VAR йўқлиги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйламайман"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун биз учун жуда масъулиятли ўйин эди. Қолаверса қизиқарли ва драматик руҳдаги учрашув гувоҳига айландик. Агар ғалаба қозонганимизда 2-ўрин масаласи ҳал бўларди. Афсус, ушбу масала кейинги ўйинга қолди. Йигитлар охиригача кураш олиб боришди, мезбонлар ҳам бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилишди. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Агар Касьян 90-дақиқада юзага келган имкониятдан фойдалана олганида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Олдинда Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳси бизни кутиб турибди. Тезроқ тикланган холда ушбу ўйинга тайёргарлик жараёнига киришимиз зарур.


- Бугунги ўйинда VAR тизими ишлаши айтилганди. Лекин техник сабабларга кўра ушбу технология ишламади. Бу холат ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. VAR йўқлиги бир жиҳатдан яхши бўлди. Нега деганда бугунги учрашув жозибадор руҳда ўтди. Кўп тўхталишлар бўлмади, ўйин вақтини ютқазмадик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика