UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  0 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  29 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

"Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаянга етарлича вақт ва имконият яратиб берилди, ғалаба уларни босимдан қутқаради" - Тажрибали мутахассислар бугунги ўйинлардан олдин яна нималар деди? Янгиликлар

"Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаянга етарлича вақт ва имконият яратиб берилди, ғалаба уларни босимдан қутқаради" - Тажрибали мутахассислар бугунги ўйинлардан олдин яна нималар деди?

Бир неча соатдан сўнг клубларимиз учун муҳим ҳисобланган палла старт олади.

Дастлаб "Навбаҳор" жамоаси Доҳада "Ал Вакра" билан куч синашса, маълум фурсат ўтиб ОКМК "Ал Араби" меҳмони бўлади. Мазкур учрашувлар олдидан икки нафар тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов ва Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Бахтиёр Ашурматов: - Бугун жамоаларимизни жуда мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Бундай фикр билдиришимга бир нечта сабаблар бор. Биринчи сабаб - Қатар жамоалари сафида яхши савиядаги легионерлар тўп тепади. Иккинчи сабаб - иккала жамоамиз ҳам сафарда ўйнашади. Меҳмонда эса жамоаларимиз жуда оғир ўйнашади. Учинчи сабаб - оҳирги пайтда "Навбаҳор" ҳам, ОКМК хам стабил ўйин кўрсатмаяпти. "Навбаҳор" ва ОКМК мураббийлари бундай юқори савиядаги ўйинларда биринчи маротаба иштирок этишаётгани йўқ. Ўз жамоаларини бу ўйинга тайёрлай олишади, деган умиддаман. Битта ўйиндан иборат учрашувларда мураббийларнинг савияси, қандай тактик услуб танлаши, руҳан тайёрлай олиши, ўйин давомида услубни тўғри ўзгартира олиши каби омилларга боғлиқ. 

Бугунги ўйинда Миржалол ака Қосимовда ҳам, Самвел ака Бабаянда ҳам босим бор. Чунки бу мураббийларга вақт ҳам етарлича берилди, имконият ҳам юқори савияда яратиб берилди. Шу сабабли худо хоҳласа, жамоаларимиз ғалаба қозонса, иккала жамоа мураббийлари бу босимдан чиқиб кетишади. Ҳар доим имконият бор. Мен иккала жамоамиздан хам ғалаба кутиб қоламан. Бу жамоа мухлислари ҳам хис ҳаяжон билан ўз жамолари иштирокидаги ўйинларни кутишмоқда. Мухлислар учун футболчилар жонини бериб бугунги ўйинларда ўйнашлари керак. Худо хоҳласа ўйиндан кейин иккала жамоа мухлислари яхши кайфиятда бўлишларини тилаб қоламан. Жамоаларимизга бугунги ўйинларда омад тилайман.

Акмал Холматов: - Фикримча, жамоаларимизга сафарда осонроқ бўлади. Уйдагига қараганда ҳаяжон кам кузатилади. ОКМКни ҳам, "Навбаҳор"ни ҳам таркиби ёмон эмас. Икки жамоа ҳам муваффақиятга эришишади, деб ўйлайман. 

Барибир эҳтиёткор ўйнашади. Рақибда ҳаяжон кўпроқ бўлиши табиий. Об-ҳаво баҳона бўлмаса, Қатар жамоаларидан кучсиз эмасмиз. 

Ўзбекистонда чемпионат давом этаётгани, уларда бошланмагани битта ўйинга катта таъсир қилмайди. Кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. 20та ўйинда майдонга тушган бўлса ҳам, 1та учрашувда қатнашган бўлса ҳам бунинг аҳамияти сезилмайди

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика