UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  12 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли, тезкор ва қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.

- Сиз футболчилик даврингизда чемпионат ва кубок учрашувига қандай қарагансиз? Ҳозирги футболчилар бунга қандай қарашади?

- Бошқаларни билмадим-у, лекин мен ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрардим, ҳозир ҳам худди шундай. Майдонга тушгандан кейин ҳаммасини муҳим ҳисоблаб, майдонда астойдил тўп тепиш лозим.

- АГМК ушбу мавсумда бирорта "қуруқ" ўйин ўтказмади, ҳамма учрашувда гол ўтказмоқда. Саволим: сиз Тожикистон чемпионати футболчиси (Андрей Мишенко – таҳр.) эвазига ҳимояни кучайтира олдим, деб ўйлайсизми? Мишенконинг жорий мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз. Ҳозирча ёмон таассурот қолдираётгани йўқ.

- АГМКда ҳужум билан боғлиқ муаммо ҳам кўзга ташланмаяптими? 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Бу ҳақда бошида ҳам айтиб ўтганман. Чемпионат давомида буни амалга оширамиз. Қолаверса, бугун ҳам янги тактик схемада ўйин олиб бордик. Янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини татбиқ этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика