UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  5 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  148 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Жудаям зўр ўйини бўлди. Қолаверса, пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз нур устига аъло нур бўлди. Жамоа мухлислари ва шогирдларимни мазкур ғалаба билан табриклайман. 

- ОКМК пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ўйинда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Бу ҳам ишимизнинг бир бўлаги. Шу боис, серияга ҳам тайёрлангандик. Майдонга яхши ниятда чиқилади, лекин нима содир бўлишини ўйиндан кейин билиб оласиз. Ғалабадан хурсандман.

- Бугун сиз томондан ҳам, Бабаян томондан ҳам эътирозлар кўзга ташланди. Ҳакамлар бугунги ўйин даражасига мосмиди?

- Ўйин давомида ҳиссиётлари бўлиши табиий. Ўзимда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ҳатто 70 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ҳам ўй-фикрлар фақат майдонда бўлади. Бу футболнинг бир қисми. Энг ёмон нарса — беғам бўлиш. Ҳакам икки томон зарарига ҳам ишлаган вазиятлар бўлди.

- Шогирдларингизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ кўзга ташланди. Осиё Чемпионлар лигасида шу жиҳат етишмаётгандек...

- Четдан гапириш жудаям осон. Ҳар бир ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрилади. Майдонга хоҳишсиз тушмаймиз. Бугун бир-бирига муносиб жамоалар майдонга тушди. Хатолар Европа футболида ҳам кузатилади. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. 

- Ҳақназарий ва Санчес енгил жароҳати сабаб мажбуран захирага олинди. Чемпионлар лигасига қадар бу ўйинчилар тиклана оладими?

- Шу нарса бошни қотирмоқда. Уч кундан сўнг "Сепаҳон"га қарши майдонга тушамиз. Ушбу ўйингача тикланиб олиш ҳам керак. Жароҳатланганлар ҳам бор. Бу ҳам бир синов. Тезроқ тикланишимз керак. Зеро, тил шундай суяксиз нарсаки, ютганингда тепага олиб чиқиб қўяди, муваффақиятсизликка учрасанг, пастга судрайди.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика