UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  0 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  77 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  8 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  10 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Энг асосийси - натижага эришдик. Қолаверса, тезкор, қарши ҳужумларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, "Олимпик"ка қарши ўйнаш осон эмас. Таркибда яхши футболчилар йиғилган. Жамоа бизга яхши қийинчиликлар туғдиришди, айниқса, иккинчи бўлим охирларида. Биз ҳам сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик. Чунки "Бунёдкор"га қарши ўйинда сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлгандик. Клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга нейтрал майдонни тақдим қилиб, ўз майдонимизни чиройли чим билан, яхши ёриткичлар билан таъминлаб беришди. Шу сабабли уларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундай майдонда биз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Шу орқали биз ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 

- Таркибда Акрамжон Комилов ҳамда Виталий Денисов каби чап қанот ҳимоячилари турганда Шоҳруҳ Гадоев ушбу нуқтада ўйнади.

- Бундай ишни қилишни ўтган йили бошлаганмиз. У ҳимоядан тезда ҳужумга ўта олади. Кутилмаган вазиятлар яратишга қодир. Шу сабабли Гадоевни ҳимояда ўйинга туширдим. Комилов операция қилинган. Шу сабабли унинг тикланиши учун вақт керак. Энди қўл остимиздаги футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. 

- Сиаваш Ҳақназарийнинг майдонга туширилмагани сабаби ротациями ёки унинг жароҳати борми?

- Кичик жароҳати бор. Унинг катталашмаслиги учун қайдномада бўлса-да, уни майдонга туширмадик. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп. Агарда бу сўнгги ўйин бўлганида ҳам бошқа гап бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика