UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  139 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Миржалол Қосимов: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганига қарамай бизга қийинчилик туғдира олди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганига қарамай бизга қийинчилик туғдира олди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (3:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Ҳар бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Чемпионатда курашларга бой ўйинлар кўп бўлмоқда. Ўз имкониятлардан фойдалана олган омадли жамоа ғалабага эришмоқда. Бугун ҳам шу каби ўйин бўлди, осон ўтгани йўқ. Мавсум стартини яхши бошлай олмадик, ҳозирда бизга очколар жуда зарур. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қилишимиз зарур. 

Бугунги ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи голни урганимиздан сўнг бир оз енгиллик биз томонга ўтди. Раҳматуллаевнинг қизил карточкаси бизга ўйинни назорат қилишимизга хизмат қилди. Лекин "Қўқон-1912" охиригача кураш олиб борадиган яхши жамоа эканини билардик. Улар 10 киши бўлиб қолганликларига қарамай бизга қийинчилик туғдира олишди. Энг муҳими 3 очкони қўлга киритдик. Эндиликда навбатдаги тур учрашувларига тайёргарликка киришамиз. Олдинда бизни "Пахтакор"га қарши ўйин кутиб турибди. Май ойида зич тақвим, иложи борича кўпроқ очко жамғаришимиз зарур. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман" - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика