UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  2 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  3 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  11 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  22 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Келаётган Ҳайит айёми билан бутун юртдошларимизни табриклайман. Бу ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Қолаверса турнир жадвалида очколар бизга етишмаётганди. Ҳозирги кундаги энг кучли жамоага қарши муносиб ўйнадик. Бугун қиймати юқори бўлган 3 очкони қўлга киритишни жуда хоҳлаган эдик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди ва биринчи таймда "Локо" катта ташаббусга эга бўлди. Танаффусдан кейин жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Биз ўз имкониятимиздан самарали фойдаландик ва футболчилар қилган меҳнатлари учун муносиб мукофотланишди.

Ҳозирги кунда вазиятимиз жуда ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимда футболчиларда ўзига бўлган ишонч пасайгани ва бироз қўрқув борлиги сезилиб турганди. Танаффусдан кейин эса улар ҳам футбол ўйнай олишларини исботлашди. Учрашувдан кейин ечиниш хонасида ҳам футболчиларга ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини айтиб ўтдим. Бошқа ердан биров келиб бизга ёрдам бермайди.

Ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Ҳозирда ким қолиши ёки ким кетиши ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ. Чунки ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳақида ҳали ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Авваламбор барчани йиғиб олиб, кейинчалик кимни ижарага бериш, кимни олиб қолишни ҳал қиламиз. Баъзи футболчиларга ўйин амалиётини бериш учун уларни ижарага юборамиз. Ҳали олдимизда вақт бор. Шуни унутмаслик керакки, биз кучайишимиз керак. Марказий ҳимоямизда ҳозирда иккита номинал ҳимоячи бор. Бутун мавсумни иккита номинал марказий номинал ҳимоячи билан ўтказиб бўлмайди. Футболда жароҳат, дисквалификациялар бўлади. Бугун ўйин амалиёти камлиги учун Хуршид Ғиёсов ҳам ўйинга тезда киришиб кета олмади. Шунингдек, Ғиёсов бугун ҳимояда ўйнади. Аслида эса у ярим ҳимоячи саналади.

- Иккинчи даврада хорижда йиғин ўтказиш режаси борми?
- Йўқ. Биз ўзимизда тайёргарлик кўрамиз. Мен ҳар доим давралар оралиғида ўзимизда шуғулланишни маъқул кўрганман. Шароитларимиз яхши ва ўзимизнинг "Швейцария"миз бор.

- "Пахтакор"да катта ўзгаришлар бўлди. Давралар оралиғида "Пахтакор" "Бунёдкор"дан икки нафар футболчисини олишни кўзлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Майли, номларини келтирмайман. Уларни жамоада олиб қолишга ишонасизми?
- Футболчиларимизни жамоада олиб қолишга ишонч бор. Албатта "Пахтакор" кучаётганидан хурсандман. Ниҳоят "Пахтакор" эстафета таёқчасани олгани яхши бўлди. Бундан авваламбор ўзбек футболи ютади. Биз ҳам қараб ўтирмаймиз. Футболчиларимизни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"нинг ҳам ўз имижи борлигини унутмаймихз ва имкон қадар кучайишга ҳамда рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика