UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  1 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  7 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   11

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Ғиждувон"га қарши (5:0) учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ўзбекистон кубоги бошқа мусобақа. "Ғиждувон" билан биринчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчиларга имкон бердик. Ўйлайманки, ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Боз устига ажойиб мажмуада, қулай об-ҳавода футболчилар ҳам завқланиб тўп тепишди",- дейди Миржалол Қосимов. 

- Учрашув бошида ОКМК футболчилари рақибни менсимагандек кўринди...
- Ундай демаган бўлардим. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар ҳурмат қилиш керак. Лекин биринчи бўлимда ҳаракат қилишди. Қолаверса, "Ғиждувон" футболчилари ҳам футбол ўйнашни билади.

- Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида мақсад қўйилганми?
- Биз доим олдимизга олий мақсад қўямиз. Аввало мухлислар учун, уларга ёқадиган ўйин кўрсатишни истаймиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика