UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Миржалол Қосимов: "Омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Омад биз томонда бўлди"

"Динамо" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Миржалол ака, ғалаба билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз…

- Бугун жанговор ўйинга гувоҳ бўлдик. «Динамо» жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди деб айта оламан. Умуман олганда, бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўйин бошида стандартдан тезкор гол урган бўлсак, иккинчи бўлим бошида ҳам стандарт вазиятини голга айлантириб, ишончли ғалабага эришдик. Ўйин якунигача мухлислар томошабоп ўйин кўришди. Қийин ўйин бўлди.

- Тезкор гол кутилмаган ва ўзига хос тарзда киритилди. Ушбу стандарт вазияти устида машғулотларда кўрсатма берилганмиди ёки тасодифий гол?

- Аввало, гол киритилган вазиятда омад биз томонда бўлди. Иккинчидан эса, албатта, бундай вазиятлар ўз-ўзидан бўлмайди, стандарт вазиятлари устида иш олиб борилади. Машғулотлардаги ишларимиз бугун ўз самарасини берди.

- «Динамо» ўтган турда Бухородан дуранг натижа билан қайтган эди. Бу жамоа ўйинини қай даража ўрганган эдингиз?

- Албатта, «Динамо»ни яхши ўрганган эдик. «Динамо» бизгача «Қўқон-1912», «Пахтакор», «Бухоро» каби пешқадамлар билан 0:0 ўйнаганди. Биз ўша ўйинларни ўрганиб, тайёргарлик кўргандик.

- Ишончли ғалаба қозонилган бўлсада, шогирдларингиз ўйинидан қониқмагандек бўлдингиз…?

- Футбол ўзи шунақа ўйин спорт тури, ҳар доим ҳам барчасидан қониқмайсиз. Асосийси ғалабага эришдик. Фақат ўйинимиздаги айрим жиҳатларимизни янада кучайтиришимиз керак.

- Тезкор голлар ўйин тақдирини ҳал этди. Бу сизнинг қўл остингиздаги «Бунёдкор»нинг энг осон ғалабаси бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, асло бундай фикр нотўғри. Биз бу учрашувга ҳафталаб тайёргарлик кўрган эдик. Омад туфайли тезкор голлар вазифамизни нисбатан осонлаштирган бўлсада, бугунги ғалабага эришиш учун кўп куч ишлатдик. Умид қиламанки, йигитларимиз кейинги ўйинларда янада яхшироқ тўп сура олишади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика