Миржалол Қосимов: "Нефтчи"даги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин"
31 мар 2023 22:46
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Нефтчи"даги фарқ? Кеча нима овқат едингиз деб сўранг олдин"
- Ўйин ёмон бўлмади. Бу ерга яхши ниятда келгандик. Ўз навбатида "Нефтчи" ҳам уч очко учун тушганди. Дуранг иккала жамоани ҳам қаноатлантирмади деб ўйлайман. Бир хил хатоларга йўл қўйдик. Гол урганимиздан кейин ҳисобни ушлаш учун ўйнагандек кўриндик. Бу ўйинни қайта кўриб чиқиш керак. "Нефтчи" ҳам ҳисобни тенглаштиргандан кейин ҳисобни ушлашга ўйнагандек туюлди. Майли бир очко олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир ўйин жиддий. Имкониятлардан фойдаланиш керак эди. Айтиб келганман дарвозабонлар қутқармаса қийин бўлади.
- Бугун АГМК бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?
- Яхши ниятда келгандик. Демак, икки очко йўқотдик.
- Ўтган йилги "Нефтчи" билан бу йилги "Нефтчи"нинг фарқи борми?
- Укам, кеча нима овқат едингиз деб сўрагин (кулади). Бошқа схемада ҳам ўйнаб туриш керак. Уч нафар марказий ҳимоячи, умумий беш ҳимоячи билан ютқазиш қийин. Бу сафар дуранг бўлиб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар