UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  415 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Миржалол Қосимов: "Ҳозир ҳамма футболнинг мутахассиси бўлиб кетяпти" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳозир ҳамма футболнинг мутахассиси бўлиб кетяпти"

Coca Cola Суперлигаси 13-турида "Насаф" майдонидаги мағлубиятдан кейин ОКМК мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.


- Иккита бир-бирига жуда муносиб, тўп билан яхши муомала қиладиган жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида рақибга тўлиқлигича мағлуб бўлдик. Йигитларга ўйиндан олдин стандартларда Алиқулов, Эшмуродовлар хавфли эканлигини таъкидлагандик. Биринчи бўлимнинг 3-дақиқасида гол ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи бўлимнинг ҳам учинчи дақиқасида гол қўйиб юбордик. Бу эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Лекин ҳақиқатдан ҳам мухлисларбоп ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам курашди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинда жуда кўп марта кераксиз жойларда тўпни йўқотдик. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз ҳам бунга мисол. 

- Сияваш Ҳақназарийни нега захирада қолдирдингиз?

- Бугунги ўйинга схемамиз бошқачароқ эди. Шу сабабли унга иккинчи бўлимга тайёр туриши кераклигини айтгандик. Регламент бўйича фақатгина 11 футболчи майдонга туша олади.

- ОКМК 33-дақиқадан кейингина ўйинни ўз томонига оғдиришни бошлади. Бу Сизнинг кўрсатмангизми?

- "Насаф" ҳам яхши жамоа. Биринчи бўлимда бизга концентрация етишмади. Биз эса кўп тўп йўқотдик. Ўзи "Насаф" жуда кучли жамоа, бу эса уларга янада кўп вазиятлар яратишда ёрдам берди. Бу футбол.

- Бугун Рубен Санчес қайдномада кўринмади. У жамоадан кетдими?

- Йўқ, кетгани йўқ. Таркибда жароҳатлар сабабли муаммолар бор. Масалан, Мартин майдонга тушмади. Шу сабабли Рубен қайдномага киритилгани йўқ.

- Демак, Мартинда ҳам жароҳат бор.

- Шундай. Олдинда ўйинлар кўп. У ўзини кўрсатиши учун бемалол вақт бўлади. У сўнгги ўйинда қўлидан жароҳат олганди. 

- Сияваш Ҳақназарийга сўнгги ўйинларда кўп ҳам ишонч билдирмаяпсиз.

- Бу Сизга шундай кўринаётгандир. Ҳозир ҳамма футболнинг мутахассиси бўлиб кетяпти. Аммо ҳаётида ҳали бирор футболчини алмаштирмаган. Менда 20та футболчи бор, ҳеч кимни алоҳида ажратмайман. Барча футболчи жамоага ёрдам бериши керак.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика