UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  19 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  76 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  12 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Миржалол Қосимов: "Оддий вазиятларда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Оддий вазиятларда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик"

ОКМК - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 2-тур ўйинидан сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Бунёдкор" жамоасини табриклайман. Ёшларимиз ҳам учрашув охирида жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди-ку. Футбол шуниси билан қизиқ. Оддий вазиятларда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилдик, зич ҳимояланди. Ҳужумчилари ҳам яхши ҳаракатланди. Бизга ноқулайликлар туғдирди. Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голимизга баҳона топишимиз керакмас. Иккинчи ўтказиб юборилган голдаги пенальтини ҳам йўқ жойдан юзага келтирдик. Ботирали оддий ўйнаб, аутга чиқариб юбориши керак эди. 


- Одатда, ғалабали ўйиндан кейин мураббийлар дарвозабонни алмаштирмайди. Валижон Раҳимов ўзини яхши кўрсатганди. Эргашев ҳам энг кучли дарвозабонлардан бири. Лекин бугун унинг куни эмас экан. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинчиларни текшириш лозим эди. Қолаверса, кўп ротация қиламан. Қўл остимда нечта ўйинчи бўлса, имкон қадар ҳаммасидан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бу ҳам хатоим бўлиши мумкин. Шу вазиятда Валида ҳам шундай ҳолат юзага келиши мумкин эди. Бу нарсага эътибор бермаймиз. Бугун ютқазишимиз керак эди. Жуда кўп хатолар қилдик. Чемпионат энди бошланди. Баҳорда ҳамма жисмонан тайёр бўлмайди. Шогирдларимга ҳам айтаман, "Аллоҳдан бошқа ҳамма хато қилади, лекин хулоса чиқариш сенлардан", дейман. 


- Сияваш майдонда бўлганида, майдонда креативлик яхши бўлади. Бугун уни захирада қолдириш хато бўлмадими?

- Юқорида айтганимдек, кимдандир хато топишга эмас, ҳаммадан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бугун ҳаммамиз ютқаздик. Негаки ҳар хил вазият бўлади. Бу, менинг қарорим. 


- Ҳакамларга эътирозингиз борми?

- Уларнинг ўз раҳбари бор. Таққослаш учун айтишим мумкин, бизнинг ўйинчимиз тўхтатиб қолинганда, рақибга сариқ карточка кўрсатилмади. Лекин кетма-кет йўқ жойдан учта сариқ карточка ишлаб олдик. У ҳам инсон. Унинг ҳам хато қилишга ҳаққи бор. Кўпроқ ўзимиз рақибга хатоларимиз билан ёрдам бериб юбордик. 

- Клуб раҳбарияти жамоага қандай аниқ мақсад қўйган?

- Қаерда ишлашимдан қатъи назар, олдимизга юқори мақсад қўйганман. Лекин ҳар доим ҳам ўйлаганингдек бўлавермайди.


- Ўтган ўйинда ҳам биринчи бўлиб гол ўтказиб юборгансиз. Ўшанда ўйиндан кейинги интервьюда ҳам ҳали мавсум боши эканлиги, футболчилар ўз ўйинларини топиб олишлари лозимлигини таъкидлагансиз. Мавсумга тайёргарлик давомида ўнга яқин ўртоқлик учрашувида майдонга тушдингиз. Бу етарли бўлмадими?

- Баҳорда ҳеч қайси жамоа юз фоиз тайёр бўлмайди. 100% фақат ёшлар термамиз тайёр, чунки улар қитъа мусобақасида иштирок этмоқда. Уларнинг мақсади жаҳон чемпионатига йўлланма олиш эди. 1-турда ҳеч ким дуранг учун ҳам ҳаракат қилмади, фақат ғалабага интилди. Қайси жамоа яратилган вазиятлардан унумлироқ фойдаланган бўлса, ғалабани қўлга киритди. "Сурхон"га қарши баҳсда ҳам, бугун ҳам биринчи бўлимда дарвозамиз тарафга йўналтирилган тўп гол бўлди. Ундан олдин беш-олти бор шундай вазият юзага келганда, ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкинмасди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика