Миржалол Қосимов: "Футбол — кўп вазиятлар бўладиган баскетбол эмас"

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2023
ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон кубоги учун "Насаф" (0:1) билан бўлган баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Қисқа қилиб айтаман, бугун қайсидур жамоа ғалаба қозониш керак эди ва "Насаф" ғолиб бўлди. Рақибни ғалаба табриклайман.

— Бугунги учрашувга тайёрлаган режангиз қанчалик иш берди? Тўғри, жамоангиз пенальтидан гол ўтказиб юборди ва шу сабаб мағлуб бўлди, аммо рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратилмади.

— Ўйин осон бўлмади, устига устак Чемпионлар лигасидаги оғир учрашувдан сўнг руҳий томонлама тайёргарлик кўриш қийин бўлди. Футбол — кўп вазиятлар бўладиган баскетбол эмас. Мен байрамни бузишни истамайман, соғ бўлинглар.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia