UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  1 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  4 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0

Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "ОКМК" (3:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин бобида ёмон ҳаракат қилганимиз йўқ. Футболда шунақа, баъзан майда деталлар ҳам кўп нарсани ҳал қилиб кетади. Ўйин бошида тезкор гол ўтказдик, кейинчалик биринчи тайм ярмидан ўтиб яна тўп қўйиб юбордик ва ҳар иккала гол биз учун тушунарсиз бўлди. Бу эса рақиб жамоага қўл келди. "Нефтчи" билан уйдаги ўйинда ҳам тушунарсиз гол ўтказиб юборгандик. Бизда вазиятни ўнглаш учун вақт бор эди. Масалан, 60-дақиқада Даци тўп киритганида ўйин тизгини ўзгариб кетиши мумкин эди. Нимаям дердим, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади. Ҳали ҳаммаси олдинда, тўғри хулоса чиқариб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- ОКМК жамоасининг марказий ҳимоячиси Сардор Раҳмонов жамоадан кетиши нима билан боғлиқ

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Сардор бизга кўп йиллар ёрдам берди. Лекин футболда ҳар бир нарсанинг боши бўлгани каби охири ҳам бор. Раҳмонов биз билан илиқ хайрлашиб кетди, бир-биримизга омад тиладик. Бугунги ўйинга ва мағлубиятга Сардорнинг ҳеч қанақа алоқаси йўқ.

- Биламизки, жамоангиз кўп ўйинларда камбэк амалга оширди. Бугун 2:0дан кейин ҳам вазиятдан чиқиб кетса бўлармиди ва бунга нима етишмади?

- Яна камбэк қилишимиз учун гол етишмади. Айтиб ўтганимдек, агар 60-дақиқада гол урганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Қулай вазиятдан фойдалана олмаслик футболчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлади. Бугунги ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Ўтган ўйиндаги натижа (ОКМК - "Шўртан" 0:0) бугунги учрашувга таъсир қилдими?

- Ҳеч қанақа таъсир қилгани йўқ ва бугунги ўйинга алоқаси ҳам йўқ. Чунки бир ўйин бошқасига таъсир қилаверса умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун ютқаздик ва буни тезроқ унутиб 25 июнь куни бўладиган Кубок баҳсига ҳозирланишимиз керак. Биз ҳар бир баҳсга ютуқни мақсад қилиб чиқамиз. "Навбаҳор" тезкор гол ургач темпни туширишга, биз эса аксинча кўтаришга ҳаракат қилдик.

- "Навбаҳор"ни қанчалик ўрганган эдингиз?

- Биз ҳар бир рақибни ўрганиб борамиз, лекин майдонда умуман бошқа нарса тус олиши мумкин. "Навбаҳор"да Жиянов, Одилов, Убайдуллаев каби вазият ярата оладиган яхши футболчилар бор. Бугун омад юз фоиз "Навбаҳор" томонда бўлди деб бемалол айта оламан.

- Жамоангиз 4та турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз

- Энди ҳар тур камбэк қилишнинг иложи йўқ. Ўтган тур "Шўртан" билан ҳам вазиятлар бўлганди. Гол урмасанг ютмайсан.

- Мавсум бошидаги учрашувларда ОКМК ўйиндан ташқари ҳолат чизиғини ушлашни жуда яхши қўллаб келаётганди. Масалан, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам шу нарса кўринган эди. Лекин қарши ҳужумларда жамоангизда муаммолар борлиги кўзга ташланяпти.

- Буни доим таъкидлаб келамиз. Битта мақол бор-ку, кўрпани ўзингга тортсанг нариги томони очилиб қолади. Бу билан нима демоқчиман, жамоа ҳужумга чиқса, ҳимояда бўшлиқлар юзага келади. Дарвозабон якка ўзи қолиб кетиши мумкин. Футболда ҳар доим ҳамма жойни тўлдириш мушкул, барибир қаердир очиқ қолади. Шунақа пайтда кимдир фойдаланиб кетиши мумкин.

"Насаф" билан ҳам 1:1 пайти фақат ютуқни кўзлаб тургандик. Лекин йўқ жойдан Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни олдинга тепиб юборди, дарвозабонимиз билан ҳимоячимиз бир-бирини тушунмай қолди, бундан эса Черан унумли фойдаланиб кетди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биз очиқ футбол ўйнаймиз, мухлисларимизга ҳам катта раҳмат, шунча масофа босиб Наманганга келиб бизни қўллаб туришди.


 




Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика