

"Оғир хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олганимизда, кутилмаганда содир бўлган четлатиш содир бўлди ва учрашувнинг боришини ўзгартириб юборди. 10 киши қолган бўлсак-да, дастлабки таймни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда тушунарсиз хатолар сабаб, имкониятни бой бердик. Юқори мақсадни қўйган жамоа футболчилари бундай хатога йўл қўйиши керак эмас. Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтишмайди. Раҳимов биринчи голда вақтлироқ чиқиши керак эди, иккинчисида эса жойида қолиши лозим эди", -дейди Миржалол Қосимов.



