UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  32 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  2 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  4 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  15 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"нинг ғалабасини жамоанинг марҳум мухлиси хотирасига бағишлади Янгиликлар

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"нинг ғалабасини жамоанинг марҳум мухлиси хотирасига бағишлади

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Металлург" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Бугунги ғалабани марҳум мухлисимиз Муҳаммад Али Хожи ота Турдиалиевнинг хотирасига бағишлаймиз.  Уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Қизиқарли кечган ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бугунги баҳсда ғалабани қўлга киритиш осон кечгани йўқ. Чунки "Металлург" жамоаси бугун иккинчи рақам остида, яъни қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди. Уларнинг бу режаси бизга ўйин давомида етарлича ноқулайликлар тақдим этди. Биринчи бўлимда футболчилар яхши ўйнашди, аммо ҳужумларга охирги нуқтани қўйишда бироз оқсадик. Иккинчи бўлимда эса қилинган меҳнатларимизга яраша мукофот олдик. Ўйлайманки, жамоамиз қўлдан келганча чиройли футбол кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Натижада муҳим ғалабани тантана қилдик.

- Куни "Championat.asia" нашрида меҳмон бўлганизда ушбу учрашувда Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти "PFLMANAGER.UZ" учун жамоангиздан Шаҳзод Нурматовни олишни тавсия бергандингиз. Якунда эса ушбу маслаҳатингиз ўзини оқлади ва ҳужумчи нафақат гол урди, балки голли узатмани ҳам амалга оширди...

- Ҳа, нафақат Нурматов, балки Мурод Тошматовни ҳам тавсия қилгандим. Умуман олганда бугун Нурматов бир эмас, 2-3та гол уриш имкониятларига эга бўлди. Танаффусда қаерда хато қилганини айтиб, керакли кўрсатмаларни бердим. Иккинчи бўлимда эса гол уришга эришди. Нурматов келажакда ҳам ўз хатолари устида ишласа, майдонни голсиз тарк этмайди. Бугун ҳам қанотлардан уюштирилган бир қатор ҳужумларни якунлашда унга аниқлик етишмади.

- Мавсум аввалида "Бунёдкор"нинг бу қадар муваффақиятли старт олишини кўпчилик кутмаганди. Жамоанинг ҳозирги ғалабалари пойдевори айнан сиз билан боғлиқлиги ҳақида матбуотда ҳам бот-бот ёзишмоқда. Айтингчи, муваффақият сири нимада?

- Яқиндагина "Championat.asia" сайтига ташриф буюрганимда ушбу саволга жавоб бердим. Ҳаммаси жуда оддий. Инсон тушунадиган оддий сўзлар. Муҳими, футболчиларим ушбу керакли сўзларни тўғри қабул қилишмоқда. Ўйлайманки, бу нарса аввало улар учун фойдали. Барча футболчилардан бир хил нарса талаб этилмоқда. Бу Зуҳуров бўладими, Иброҳимов, Икромов ёки Ғиёсов бўладими, фарқи йўқ. Шунингдек, ҳар бир футболчи жамоа муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Бизнинг ўйин таваккалликка асосланмаган. Тўпни бехуда тепвориш эмас, кўпроқ тўп билан муомулада бўлиш ва мазмунли футбол ўйнаш. Қўл остимда иқтидорли футболчилар жамланган. Жамоада пул борми-йўқлигидан қатъи назар "Бунёдкор" ўз даражасидан пастга тушиши керак эмас. Ҳаёт бир текис давом этмайди. Ҳаёт тепалик ва пастликлардан иборат. Жўжани эса кузда санаймиз.  

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика