UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Миржалол Қосимов: "Бундай ҳавода футбол ўйнаш жуда ёқимли" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бундай ҳавода футбол ўйнаш жуда ёқимли"

Ўзбекистон Кубогида "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барчани аввало байрам билан табриклайман. Кубок ўйини барибир чемпионат ўйинидан ажралиб туради. Битта ўйин, унда ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Рақиблар бир-бирига мос эди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун очиқ футбол намойиш қилди. Ўйиннинг темпи ҳам тезлиги ҳам юқори бўлди. Стадионга ўйинни кўргани келган мухлислар вазиятлар кўплигидан совуб қолмади деб ўйлайман. Биз ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар майдонда бор кучини ва маҳоратини кўрсатди. Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз мухлисларини ҳам табриклаб қоламан. Олмалиқдан келиб, бизга далда бериб туришибди. Авваламбор, футбол мухлислар учун ўйналади. Шу сабабдан уларга миннатдорлик билдираман. "Пахтакор"нинг ўйинидан кейинги қуръани кутамиз.


- Ўзбек футболида декабрь ойида футбол ўйналишига кўникмаганмиз. Бу футболчиларнинг тайёрланишига, умуман олганда жисмоний тайёргарлигига қанчалик даражада таъсир ўтказмоқда?
- Адашмасам, ўтган йили "Пахтакор" билан ўйнагандик декабрь ойида. Бу нарса ўзидан ўзи бўлмади. Пандемия бўлмаганида барчаси эртароқ якунланиши мумкин эди. Ҳа, мураббийлар ва футболчилар кейинги йилнинг режаларини тузиб олиш учун эртароқ дамга чиқиб кетарди. Бу йил мураббийларга осон бўлмади. Чунки жуда кўп танаффуслар бўлди: миллий термани йиғинлари сабаб, пандемия туфайли. Ёз ойида чемпионатни тугата оламизми деган саволлар ҳам бор эди. Оллоҳга шукурки, мавсумни ҳам тугатяпмиз. Буни форс-мажор дейишади. Ўтган гал чемпионат доирасида "Локомотив"га қарши ўйнаганимизда ҳаво ҳарорати 8-10 даража совуқ эди. Ўйинлар орасидаги фарқ катта эмас, шу сабабдан футболчиларни яхши тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки футболчиларнинг жисмоний ҳолати бундай катта юкламани кўтара олмайди. Уларни тезроқ тикланиб олиши учун вақт керак бўлади. Қийинчиликлар бўлмади, бироқ бугунги ҳавода футбол ўйнаш жуда ёқимли.

- АГМК ушбу стадионда ўйнаганида ўтган сафар мағлуб бўлганди. Гўёки жамоа ушбу мағлубиятни аламини олиш учун жон-жаҳди билан курашди.
- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Муддатидан олдин бронза медалларга эга чиқдик. "Бухоро" билан ўйиндан олдин барчаси маълум бўлиб улгурганди. Шунга қарамасдан, биз жанговар тарзда курашиб, бўшашмасдан, чемпионатни муносиб тарзда якунлаб қўйдик. Ҳеч кимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Бу ерда ҳам футболчилар аламини олиш учун ўйнамади. Бу ҳам янги чемпионат. Ундаги ҳар бир баҳсда ғалабага эришиш керак.


 

- Санжар Турсунов алмаштириш сўради. Бунинг сабаби нимада?
- Бироз оғриқ ҳис қилди. У кейинги ўйинга тайёр бўлса керак. Шундан ҳам маълумки, ўйиннинг темпи юқори бўлган. Бобур Йўлдошев ҳам жароҳат олиб чиқиб кетди. Бу футбол, барчаси ёнма-ён юради.

- Охирги пайтларда Хусниддин Ғофуров етакчи футболчилардан бири бўлиб турибди. У "Пахтакор"дан ижарага олинган. Хусниддин таркибда қоладими?
- Қисқа қилиб айтаман, жамоамда кўришни истайман.

- Кубокнинг навбатдаги босқичида қайси жамоа билан тушишни истайсиз?
- Тушгани билан ўйнайверамиз, хоҳ уйда хоҳ сафарда бўлсин.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика