UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Миржалол Қосимов: "Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақида

- Ўйин қизиқарли ўтиши кутилганди. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Ўтган йилги ўйинларда ҳам курашларга бой ва очиқ футбол бўлганди. Бунга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда иккинчи бўлимга қарганда кучлироқ ҳаракат қилдик. Бугунги баҳс турнинг энг қизиқ ўйини бўлса керак. Ўйин мухлисбоп бўлди.

- Бугун ёши катта ўйинчилардан Санжар Турсунов ва Анзур Исмоилов яхши ҳаракат қилди. Уларнинг тажрибаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бу футболчиларнинг жамоадаги ўрни муҳим. Бу йиллар давомида йиғиладиган тажриба. Мана, Жасур Ҳасанов ҳам 40 ёшида ўйнаяпти. Бундай ўйинчилар Европада ҳам бор. 

- Жамоанинг мақсади қандай?

- Бу савол ҳар ўйинда берилади. Мақсад бўлмаса, ишлашнинг ҳожати йўқ. 

- Тунислик легионер Муҳаммад Салим ва ўтган мавсум "Олимпик"да порлаган Элёр Бегимовга етарлича имконият берилмаяпти. Уларнинг ўйинидан қониқмаяпсизми?

- Энг кўп ротация қиладиган мураббий ўзимман. 20 га 20 футбол ўйнайдиган бўлсак, барчани майдонга ташлардим. Чемпионат ҳали анча вақт давом этади, ўйинлар жуда кўп. Вақти келганда, уларга имконият тақдим этилади. 

- Жароҳат олган Миржамол Қосимов ва Виталий Денисов қачон сафга қайтади?

- Энди машғулотларга киришди. Қачон жисмонан тайёр бўлса, уларни майдонда кўрасизлар.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика