UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Бухоро" учрашувида мезбонлар ғалабага эришишди (3:1).

- Биринчи навбатда узоқ давом этган ва мураккаб ўтган мавсум яхши нотада тугагани билан барчани табриклайман. Мавсум учун барчага раҳмат айтаман. Жамоамиз учун меҳнат қилган қоровулдан бошлаб токи раҳбариятга қадар миннатдорчилик билдираман. Энг муҳими, доим бизни қўллаб-қувватлаб, керакли паллада АГМКга далда бўлган мухлисларимизга минг раҳмат айтаман. Ўтган мавсум жамоамиз кўнгилгагидек иштирок этолмаганига қарамасдан, бизга ишонган ва доим елкадош бўлган ҳаммага ташаккур. Учинчи ўрин АГМК тарихида кичик бир янги саҳифа. Қадам ва қадам ишлашдан тўхтамаймиз ва янада ўсишга ҳаракат қиламиз. Пандемия муносабати билан жорий мавсум ҳар доимгиданда қийин кечди. Жамоамиз мавсум давомида коронавирус касаллигини ҳам бошдан ўтказди. Шунга қарамасдан тинмасдан меҳнат қилган ва майдонга чиқиб борини берган футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Ҳа, мавсум давомида ўйинимизда пасайишлар юзага келди. Иккинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам туғилганди, бироқ баъзи ўйинлардаги муваффақиятсизликлар якунда кумуш медалига эга чиқишимизга тўсқинлик қилди. Рақобатчиларимизга иккинчи даврада мағлубиятга учраганимиз қимматга тушди. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказганимиз ҳам АГМК жамоаси тарихидаги кичик бир ёқимли статистика. Бу албатта футболчилар ва менга доим ёрдам бериб келган мураббийлар штабининг меҳнати.

Яна бир бор барчага миннатдорчилик билдириб, бизга ишонган раҳбариятга раҳмат айтаман. Гарчи чемпионат тугаган бўлсада, мавсум ҳали жамоамиз учун якунлангани йўқ. Ҳаёт давом этади. Чунки бизни сешанба куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Локомотив"га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бронза медали бу энди тарих. Биз ҳали яна ишлашда давом этамиз. Қисқа вақт ичида концентрацияни Ўзбекистон кубогига қаратамиз. 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Мақсад ўша куни Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш", - дейди Қосимов.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика