UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  6 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  11 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  7 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  114 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  25 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  26 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  12 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  15 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  23

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашувни яхши бошлагандик, 15-дақиқага қадар 2-3 та жуда қулай имконият юзага келди. Афсуски, гол уролмадик. Биринчи тайм сўнгидаги четлатиш барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Жанговар баҳс кузатилди. Бугунги тўқнашув футболимиз 110 йиллиги байрам қилинаётган дамга тўғри келди. Шунга монанд мухлисларимизга ижобий кайфият тақдим этишни хоҳлагандик. Аммо бу – футбол. Албатта, мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов мавсумда учинчи, "Металлург" билан эса иккинчи марта қизил карточка олмоқда. Унга эътирозингиз борми?

- Эътироз ҳар бир ҳимоячига ҳамиша бўлади. Акрамжон Комилов ҳам йўқ жойдан тўртинчи сариқ карточкасини олди. Энди тўқнашувларга бой спорт тури бўлгани учун ўйинга берилиб кетишди. Бунақа вазиятлар бўлиб туради. Масалан, Давронжон Эргашев ҳам "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги учрашувида майдондан четлатилди. Сардор Раҳмоновнинг Бекободдаги четлатилишига қўшилмаган бўлардим. У ерда қизил карточка берилмаслиги лозим эди. Бугунги вазиятда тўғри қўрқмасдан курашга киришди. Биз шашка ўйнамаймиз. Шашка ўйнаганимизда, бундай бўлмасди. Бу атайин қилинган нарса эмас, тўп учун кураш чоғида, ўйиндаги вазиятда вужудга келди. Сардор ҳимоячи, шу боис бундай тўқнашувларда кўп иштирок этади. Бунақа ҳолатлар учраб туради. Бу – нормал ҳолат.

- Чемпионатимизда кескин ўйинлар кўп бўляпти. АГМКнинг бир қанча футболчиларида шундай ҳолат кузатиляптики, уларни қониқтирмаётган ҳисоб қайд этилаётган пайтда ўзларини бошқара олишмаяпти ва сариқ карточкалар кўпайиб кетяпти. Ҳали олдинда тўқнашувларга бой баҳслар кўп. Бундан жамоа панд еб қолмайдими?

- Сал аввал айтганимдек, бу шашка эмас. Ҳаммаси хоҳиш-истак кучлилигидан, спорт принципларидан четга чиқмаган ҳолатда рўй бермоқда. Албатта, ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Бу – нормал ҳолат. Европани қаранг, қандай жанговар тўқнашувлар бўлади. Биз ҳам шу орқали ривожланиб борамиз.

- Янги футболчиларнинг мослашув жараёни қандай кечмоқда?

- Улар кеча учиб келишди. Жамоага эндигина қўшилишди. Қайси бири Истанбул орқали, қайси бири Олмаота орқали пешинда келди. Ўйлайманки, 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, ўйинга яхши киришиб кетишди. Улар жамоа имижига ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. 

- Бу футболчиларни шахсан ўзингиз танлаб, жамоага жалб қилдингизми ёки кимдир тавсия қилдими?

- Мураббийлар штабимиз билан келишган ҳолда ҳал қилинади. Ўзимиздан ўзимиз харид қилмаймиз. Қайси нуқталарга керак бўлса, ўша ерга оламиз. Шунингдек, жамоа ўйинига тўғри келадими ёки йўқ, шунга қараймиз. Тавсия ҳам қилишади, албатта.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика