Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда таянч ярим ҳимоячимиз жуда ёмон ўйнади"

Narzulla Saydullayev
14 апр 2019
"Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Амалдаги чемпионга қарши сафарда ўйнаш осон эмас, лекин шунга қарамай учрашув биз учун яхши бошланганди. Тезкор гол урдик. Бир нечта имкониятлар яратдик. "Локомотив" бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг энг кучли клуби бўлиб келмоқда. Биринчи тайм охири биз учун жуда ёмон ўтди. Рақиб сафида стандарт вазиятлардан унумли фойдалана оладиган футболчлар кўп эканлигини билардик.

Оз бўлса ҳам Олмалиқдан келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Кейинги ўйинлардан бундан ҳам яхши ўйнашимиз керак.

Бугун таянч ярим ҳимоячимиз Миролюб Костичнинг ўйини умуман чиққани йўқ. У дастлабки 45 дақиқа ичида умуман рақиб томонига тўп узатгани йўқ. Шу боис танаффусда алмаштирдим. Ўйинга иккинчи рақамли жамоа сифатида майдонга тушгандик. Бу учрашув аввалида бизга ас қотди холос", - дейди Миржалол Қосимов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia