Миранчук Турин клубига ўтгани тасдиқланди

Eldor Akmurzayev
1 авг 2022
“Аталанта” аъзоси Алексей Миранчук фаолиятини “Торино”да давом эттиради.

Бу ҳақда “буқалар” спорт директори Давиде Ваньяти хабар бермоқда.

“Ҳа, Миранчук билан шартнома имзоладик. Бу ижара ёки тўлақонли трансферми? Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдик”, дейди Ваньяти.

Аввалроқ, “Торино” Миранчукни 12 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчилиги хабар берилганди. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, 26 ёшли россиялик клубнинг тўлақонли аъзосига айланса, у билан битим 2026 йилгача тузилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com