Мина ва Гомеш қачон дебют қилиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
18 окт 2018
"Эвертон" футболчилари Йерри Мина ва Андре Гомеш жароҳатдан тузалиб, сайга қайтди.

Улар ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги паллаларида "Барселона"дан трансфер қилинганди. Бироқ шу вақтгача улар асосий таркибда майдонга тушишмади.

Мина жаҳон чемпионатида жароҳат олганди. У эндигина жароҳатидан қутулганида машғулотларда яна жароҳатланди. Гомеш эса "Барселона"нинг мавсумолди йиғинларида жароҳатланганди.

Икки футболчи ҳам АПЛнинг 9-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши учрашувда майдонга тушишлари кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal