

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машрипов кўриниш берди, аммо жараёнда иштирок этмади. Шунингдек, Аббос Файзуллаев ва Остон Ўрунов ҳам машғулотларда қатнашмади. Улар тикланиш машқларини эртага ўтказишлари кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, бугун "Жар"да йиғилган футболчиларнинг 5-6 нафари енгил машғулотларда қатнашган ва меҳмонхонага эртароқ қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасидаги 4-тур учрашувини Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўтказади. Учрашув 15 октябрь куни 19:00 да бошланади.



