

Бироқ орадан деярли бир йил ўтиб, футболчи Испания пойтахтидаги фаолиятини омадли деб айта олмайди.
Хоп, нега футболчи ва "Мадрид"нинг йўллари бошқа-бошқа?
- Эдер ҳозирги ҳолатда Рамос ва Варан билан чинакамига рақобатлаша олмайди;
- Милитао - Европа Иттифоқидан эмас, "Реал" ушбу ўринга жамоа учун фойдалироқ футболчини киритиши мумкин;
- Клуб раҳбарияти 22 ёшдаги бошқа кучли марказий ҳимоячи топа олишига ишонмоқда;
- Унинг трансферидан "Реал Мадрид" 50 млн евро атрофидаги маблағ ишлаб олиши мумкин;
- Бу Милитао учун ҳам фойдали бўлади: футболчи ортиқча босимсиз ўйнаб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва янада ўсишга эришиши мумкин.
Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? Кеч бўлмасидан ҳимоячи билан хайрлашиш керакми?



