Миленкович “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи
28 фев 2021 21:17
Янгиликлар
Миленкович “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи
“Фиорентина” ҳимоячиси Никола Миленкович фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиришга тайёр.
“Corriere Dello Sport” нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчи бу йил “қизил иблислар” унинг трансфери тўғрисида расмий сўров юборган тақдирда, “бинафшаранглилар” раҳбариятидан қўйиб юборишларини талаб қилади. Таъкидланишича, “Фиорентина” футболчи учун 30 миллион фунт сўрайди.
Малумот учун, Миленкович А Сериянинг жорий мавсумида 21 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар