“Милан”нинг А Сериядаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Олдинда "Derby della Madonnina" кутмоқда

Eldor Akmurzayev
31 авг 2022
Италия чемпионати 4-турида “Милан” “Сассуоло” билан нурсиз (0:0) дуранг ўйнади.

Шу тариқа, Стефано Пиоли шогирдларининг А Серия доирасидаги мағлубиятсиз серияси 20 ўйинга етди. “Россонерилар” 13 баҳсда ғалаба қозониб, 7 таси рақиблар билан очко бўлишган.

“Милан” гранди охирги марта 17 январда “Специя” (1:2)га мағлуб бўлганди. Жамоани олдинда 3 сентябрда “Интер”га қарши классик тўқнашув кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia