"Милан" Зиешга қизиқмоқда

Alisher
30 июл 2021
"Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш ёзги трансфер ойнасида "Милан"нинг бош мақсадидир.

"Милан" Хакан Чалханоглу кетганидан сўнг унга ўринбосар қидирмоқда ва марокашлик футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи ўтган мавсум "Челси" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.

Футболчининг нархи 38 миллион евро атрофида.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato