

"Россонерилар" раҳбарияти "Рома"га 22 ёшли хавбек учун Алексис Салемакерс ва 25 млн евро таклиф қилишди.
Аммо, римликлар бу таклифни рад этишди, сабаби жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью бельгияликнинг ўтишига қизиқмаяпти.
Клублар музокараларни давом эттиришмоқда. Заньолонинг "Рома" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



