"Милан" - "Ювентус" ўйини ўтказилмаслиги мумкин
06 янв 2021 07:48
Янгиликлар
"Милан" - "Ювентус" ўйини ўтказилмаслиги мумкин
Турин соғлиқни сақлаш ташкилоти режаларга ҳалақит бериши мумкин.
Агар "Ювентус"да коронавирус билан касалланганлар сони ошса, клубга Миландаги ўйинга бориш таъқиқланиши мумкин.
Олдинроқ, ҳимоячи Алекс Сандро ва ярим ҳимоячи Хуан Куадрадо COVID-19'га мусбат тест топширишганди.
Агар вазият ёмонлашса, "кекса синьора"нинг барча ўйинчилари изоляция қилинади, клуб эса Миланга бориш учун таъқиқ олади. Бу ҳақда Турин соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Роберто Тести айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Ювентус" ўйини бугун бўлиб ўтиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар