"Милан" ва "Ювентус" Антони учун даъвогарлик қилмоқда
Alisher
27 окт 2024, 15:16
"Милан" ва "Ювентус" "Манчестер Юнайтед" вингери Антонига қизиқаётган клублар орасида бор.
"Қизил иблислар" босслари бразилиялик бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёрлар.
Антони МЮга 2022 йилда ўтди. Битим нархи 100 млн евро атрофидаги суммани ташкил этган. Бразилиялик Англия клуби сафида 87та ўйинда 12та гол ва 5та ассист қайд этди.