

"Calciomercato" хабарига кўра, миланликлар раҳбарияти айни дамда дарвозабон Жанлуижжи Доннарумманинг клубдан кетишига тайёргарлик кўрмоқда.
Ўз навбатида 23 ёшли Мерет ҳам мураббийлар Давид Оспинага кўпроқ ишонч билдираётганидан мамнун эмас.
"Наполи" эса трансфердан камида 30 млн евро ишлаб олишни истамоқда. "Милан" эса нархни арзонлаштириш мақсадида Франк Кессиэни "Наполи"га бериши мумкин.
Олдинроқ Мерет "Наполи" таклиф қилган шартномага рад жавобини берганди.



