


The Sun хабарига кўра, 24 ёшли футболчига январь ойида жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтиришни мақсад қилган "Милан" раҳбарияти қизиқиб қолган. Санчес "россонерилар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Лондон клуби ҳимоячини сотишга қарши эмас, чунки Санчес "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режалари доирасига кирмайди.



