"Тоттенхэм" футболчисини "Спартак"ка сотишга тайёр

Mirjalol Normatov
18 июл 2023
"Спартак" ва "Тоттенхэм" клублари Давинсон Санчеснинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Маълумотларга қараганда, "Тоттенхэм" 27 ёшли футболчининг трансфери учун 13,3 млн евро сўраган. Санчес томонидагилар йилига 3 млн евро маош сўрамоқда. Бироқ "Спартак" трансфери учун максимал 10 млн евро ажрата олишини маълум қилган. Санчес учун ҳозирда "Бетис" томонидан ҳам қизиқишлар бор.

Ўтган мавсумда Санчес АПЛнинг 18 ўйинида майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal