"Милан" тез орада "Челси" футболчиси харид қилинганини эълон қилади

Alisher
14 июн 2021
"Челси" ҳимоячиси Фикайо Томори "Милан" билан шартнома имзолади.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, миланликлар яқин вақтларда 23 ёшли англиялик футболчининг трансферини эълон қилишади.

Томори 2020/21 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Милан" таркибида ўтказди.

Фикайо А Серия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Transfermarkt ўйинчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira