

"Фаолиятим давомидаги энг қизиққон ва портловчи жамоадошим Златан бўлган. Бир куни кийинишхонасида ғалабани нишонлаётган эдик ва Ибрагимович Гаттузони кўтариб, уни ахлат идишга отиб юборган. Швед ўзини такаббурлар каби тутарди, баланд овозда кулиб, бақириб қолар эди. Аммо ушбу услуб Златанга ярашиб турарди" - дейди Эмануэльсон.



