"Милан" Рейнанинг ўрнига бошқа дарвозабон топди

Mirjalol Normatov
12 янв 2020
"Борнмут" посбони Асмир Бегович фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

"Россонери"лар 32 ёшли боснияликни ушбу мавсум якунига қадар ижарага олади. У "Астон Вилла"га ўтадиган Пепе Рейнанинг ўрнини эгаллайди.

Бугун Бегович шартнома имзоланиш арафасида ўтадиган тиббий кўрикдан ўтали.

Ўтган йилнинг сентябридан буён Бегович "Қорабоғ" таркибида ижарада ўйнаётганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express